• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 4 июня 2021

"ТашМИ"га ўқишни кўчириб бериш учун $5,5 минг олган фирибгар ушланди

Фирибгар фуқарога Қирғизистондаги тиббиёт олийгоҳини тамомлаганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб беришини айтган.

945
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари фуқарога ўқишини $5,5 мингга кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгарни ушлади.

Аниқланишича, Х.Х. фуқаро Ш.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистондаги тиббиёт билим юртининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома тайёрлаб бериб, шу орқали ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб 2-босқичдан давом эттириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

945
0