Ўзгидромет хабарига кўра, сўнгги кунларда Ўзбекистонда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво дам олиш кунларида яна кучаяди.
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда +44...+46 даражагача исийди, кечалари +22...+27 даража атрофида, республиканинг чўл ҳудудларида баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.