Поиск
RUUZ

Экономика

Марказий банк 2 000 ва 20 000 сўмлик янги купюраларнинг расмини эълон қилди — фото

Янги банкнотлар 2021 йил 14 июндан муомалага чиқарилади.

4387views0replies
0

UzNews.uz

2021 йил 14 июндан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнотлар муомалага чиқарилади, дея хабар берди Марказий банк Матбуот хизмати.
Мазкур банкнотлар мавзуси “Буюк Ипак йўли” ва қадимий Бухоро шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.
2000 сўмлик банкнот:
Ўлчами 142 х 69 мм.
Банкнот олд томони чап қисмида дастлаб милоддан аввалги I асрда қад кўтарган, эрамизнинг IX-X асрларида қайта қурилган “Бухоро арки”нинг кўриниши тасвирланган.
20 000 сўмлик банкнот:
Ўлчами 147 х 69 мм.
Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи бўлган туя ва “20000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
Банкнот олд томони чап қисмида ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида милоддан аввалги IV асрда қурилган, XX асрнинг 30-йилларида топилган “QO‘YQIRILGAN QAL’A” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.
4387views0replies
0

Комментарии