Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 8 апрель куни Косон туманидаги Дўстлик маҳалласида фуқаро Ғ.А. унаштирилган қизи О.Ҳ. билан Cobalt автомобилида гаплашиб ўтирганида катта лейтенантлар – И. Файзуллаев ва Ф. Астанов Ғ.А.нинг автомобилини асоссиз ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз жарима майдонига киритади.
О.Ҳ.ни енгил табиатли аёл сифатида рўйхатга олишларини билдириб, дастлаб туман тиббиёт бирлашмасида тан жароҳати бор ёки йўқлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказиб, сўнгра туман ИИБга олиб боради.
Ўтказилган хизмат текширувида ходимлар Ғ.А. ва О.Ҳ.ларни 4 соат давомида ушлаб тургани, Ғ.А.дан 4 млн 900 минг сўм олиб келишини талаб қилиб, унинг Samsung смартфони ва 200 мингни олиб, автомашинасини жарима майдончасидан чиқаришга рухсат берганлиги аниқланган.
Хизмат текшируви якунида катта лейтенант И. Файзуллаев ва катта лейтенант Ф. Астановлар ИИО сафидан бўшатилган.