Поиск
RUUZ

Общество

Келгусида мактаб битирувчиларнинг якуний имтиҳонларини ДТМ ўтказади

Давлат тест маркази вакили ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши бўйича маълумот берди.

1195views0replies
0

ДТМ / Иллюстрация

Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши, унификация бўйича қарор тегишли органга киритилгани ҳақида хабар бергандик.  
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази Ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев бу ҳақида маълумот берди.  
Орзиқул Бобоев маълум қилишича, мактаб битирувчиларнинг ортиқча овора бўлмасликлари, фақат бир марта имтиҳон топшириш билан ОТМга кириш имкониятини яратиш кўзда тутилган. 
Ушбу қоида олдинги йилларда битирган абитуриентларга нисбатан амал қилмайди, улар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади.
Шу билан бирга битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Якуний давлат имтиҳонлари мактабларда ўтказилмайди.
1195views0replies
0

Комментарии