Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон Токио Олимпиадаси учун иккита лицензияни қўлга киритди

Лицензия ўзбекистонлик cпортчининг пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурларида тўплаган юқори баллари эвазига тақдим қилинган. 

589views0replies
0

МОҚ

Халқаро ташкилот делегацияси Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун лицензия қўлга киритганини маълум қилди.
Ўзбекистонлик Мухтасар Тоҳирова пневматик милтиқдан 10 метр масофадан ва 50 метр масофадан 3 ҳолатда ўқ отиш дастурларида квалификацион даврда тўплаган юқори баллари учун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг лицензияларига эга бўлди.
Маълумотга кўра, спортчи лицензион даврдаги 2019 йил Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган Осиё чемпионати ва Германиянинг Зул шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижани қайд этган.
Бу йил ҳам Қозоғистонда ўтган халқаро мусобақада 10 метр масофада кечган дастурда ғалаба қозонган.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси делегацияси ҳисобига яна 2 та лицензия тақдим қилинмоқда.
589views0replies
0

Комментарии