Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда юк автомобилига урилган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Юк автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганида ЙТҲ содир бўлди.

772views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲВВнинг хабар беришича, жорий йилнинг 10 июнь куни соат 22:00 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани КХАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада 1983 йилда туғилган фуқаро Ф.Э. Lacetti’ни бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, Lacetti  ҳайдовчиси Ф.Э. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида юқори тезликда бўлган Damas икки автомобиль билан тўқнашгани ҳақида хабар берган эдик.
772views0replies
0

Комментарии