Бугун соат 07:50 да Turkish Airlines авиакомпаниясининг Airbus A-320 самолёти Урганч халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу авиакомпаниянинг Истанбул – Урганч – Истанбул йўналиши бўйича илк парвози тантанали равишда кутиб олинди.
Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.