Поиск
RUUZ

Общество

БАА ўзбекистонлик аёлларни ишга олмоқчи

Уй хизматчиси, энага ва ошпаз бўлиб ишламоқчи бўлганлар орасида танлов ўтказилади. Ойлик маош 400 АҚШ доллари бўлиши ваъда қилиняпти.

8187views0replies
0

Иллюстрация / t.me/migratsiyaagentligi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 14-18 июнь кунлари БААнинг TadBeer – Alreaya Typing Service компанияси вакиллари уй хизматчиси, энага ва ошпазлик соҳаларида ишламоқчи бўлган номзодлар билан суҳбат ўткашини маълум қилди.
Танлов асосида суҳбатдан ўтмоқчи бўлган аёллар 25-48 ёш оралиғида бўлиши, уйни тоза тутиш, уй тозалаш жиҳозлари билан ишлай олиш, болалар ва ёши катта инсонлар билан киришимли бўлиши, араб ва инглиз тилларини билиши (мажбурий эмас) шарт.
Қайд этилишича, барча харажатлар хусусан, авиачипта, турар жой, 3 маҳал овқатланиш, транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Ойлик маош эса 400 АҚШ долларини ташкил этади. Танлов Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоятлардаги филиалларида ўтказилади.
Номзодлар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
8187views0replies
0

Комментарии