Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистон Туркиядан келувчиларга қўйилган карантин талабини бекор қилди

Туркиядаги эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани туфайли авиарейсларга ҳам рухсат берилди.

861views0replies
0

obilet.com

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, сўнгги 14 кун давомида Туркияда бўлган ва ушбу мамлакат орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни уй ёки меҳмонхонада карантинда бўлишлари тартиби бекор қилинди.
Аммо Ўзбекистонга келиш учун авиарейсга рўйхатдан ўтишдан олдин охирги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда COVID-19 инфекциясига фақат ПЗР-тести орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолмоқда.
Шунингдек, жорий йил 3 июндан бошлаб Истанбулдан Фарғона, Урганч ва Самарқанд ўртасида авиақатновлар босқичма босқич тикланади.
Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган чартер рейслар эса 5 июндан бошлаб босқичма босқич тикланади.
Тошкент – Истанбул йўналишида авиақатновлар талаб ва вазиятдан келиб чиқиб 10 июндан бошлаб кўпайтирилади.
861views0replies
0

Комментарии