Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда туман амалдорларининг раққоса қизлар билан дам олишига изоҳ берилди – видео

Туман ҳокими ўринбосари ва бошқа амалдорларнинг олдига раққосалар киришига йўл қўйган ресторан маъмурияти билан тушунтириш олиб борилган.

8475views0replies
0

Видеодан кадрлар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари акс этган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари – туман ҳокими ўринбосари (ўша вақтда туман ҳокими ёрдамчиси) туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, Сувоқова давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари тумандаги "Евро Азия" ресторанига овқатланиш учун боришган. 
Унда мазкур шахслар ўтирган хонага ресторанда хизмат кўрсатаётган раққоса қизлар кириб келган. Раққосаларнинг кутилмаганда кириб келиши уларга маъқул келмаган. Шу сабабли раққосаларга  пул берилган ва хонани тарк этиши сўралган. Натижада, видеодаги ҳолат юзага келган. 
“Ҳолат юзасидан ресторан маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъул ходимларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланди”, –  дейилади ҳокимият хабарида.
8475views0replies
0

Комментарии