Поиск
RUUZ

Реклама

Greenwich: катта оилалар учун кенг хонадонлар

Golden House Британия квартали Greenwich'дан хонадон харид қилувчи мижозлар учун мисли кўрилмаган янгилик тайёрлаб қўйди. Энди сиз 20% гача бўлган улкан чегирмалар билан кенг майдонга эга хонадонларни манфаатли нархларда харид қилишингиз мумкин.

782views0replies
0

Катта майдонга эга кўчмас мулк — бу нафақат кенглик ва хонадонлар лабиринти, балки табиий ёруғлик ва тоза ҳавога тўла бўлган тасаввур парвози учун улкан майдон ҳамдир. Greenwich катта оилалар учун 92 дан 174 квадрат метргача бўлган йирик ҳажмдаги хонадонларни тақдим этмоқда. Кўзингизни юминг ва янги шинам ҳаёт учун кўплаб қизиқарли хоналар режалаштириш мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг. Мажмуа аҳолисини ҳар куни эркинлик ва хонадон кенгликларида хилватда бўлиш имконияти кутмоқда.
Ёруғлик ҳақида яна бир оғиз сўз
Greenwich'даги катта хонадонларнинг асосий афзаллиги — бу хонадонларнинг ноёб тарҳлари ва панорамали деразаларнинг кўплиги. Эркин майдон табиий ёруғликка тўла, бу эса ўзгача илиқ муҳит яратади ва шинамлик ҳиссини беради. Мажмуа аҳолиси тўрт девор ичида яшаш нима эканлигини батамом эсдан чиқарадилар, негаки Greenwich'даги ҳар бир хонадон алоҳида бир оламдир.
Деразалар сони кўплиги туфайли девелопер уйнинг ҳар бир бурчагини мўъжизавий ёруғлик билан тўлдиришга муваффақ бўлди. Лойиҳа муаллифлари деразалар, балконлар ва лоджиялар жойлашувида қурилишнинг замонавий тенденцияларга асосланганлар. Шу билан британия кварталининг ҳар бир объекти “ҳеч қандай қоронғу ҳудудларсиз” тамойили бўйича амалга оширилган.
Орзудаги хонадонлар
Ҳар ким болалигида, балки, нафақат болалигида ўзининг (эрталаблари навбатда турмаслик ва бир соат аввалроқ уйғонмаслик учун) иккита санузелли, шахсий кутубхонали ва гардеробли мукаммал хонадонини тасаввур қилган. Greenwich'даги хонадонлар кенглиги айнан мана шу орзуларни рўёбга чиқариш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Сизнинг ҳар қандай қизиқишларингиз эндиликда ўз маконига, ўз хонасига эга бўлиши мумкин.
Катта оила учун байрамона стол ажойиб совға бўлади, негаки унда нафақат яқинлар, балки янги уйингизга ҳавас қиладиган меҳмонлар ҳам сиғиб кетади. Оила боши жиддий иш ҳудудини яратиши мумкин бўлган ўзининг алоҳида кабинетини яратиши, қўшни хонада эса ўйин ёки спорт хонасини ташкиллаштириши мумкин. Шундай қилиб, кўплаб мукаммал бўлган вариантларни тасаввур қилиб кўриш мумкин. Аммо вариантларга шўнғиб кетишга ва ёстиқлар рангини танлашга шошилманг — Golden House савдо офисида жойлашган шоурумни томоша қилишни ва ундан бўлажак уйингиз ҳақида тасаввур ҳосил қилишни тавсия қилади. Шоурумда ҳар бир хона қандай кўринишга эга бўлиши мумкинлигини ўз кўзларингиз билан кўришингиз мумкин.
Катта хонадонлар нафақат бир неча ваннахоналари билан, балки йирик лоджиялари билан ҳам машҳур. 3 ва 4 хонали хонадонлар лойиҳасида 4,13 дан 20 квадрат метргача бўлган лоджиялар кўзда тутилган.
Британча жозиба
Golden House'нинг ушбу ноёб лойиҳаси инглизча классик услубда амалга оширилган. Ғиштли фасад қишда иссиқликни ва ёзда салқинликни сақлаш имконини беради. Шунингдек, муаллифлар хонадонларни шундай лойиҳалашганки, хонадонларда икки тарафлама шамол ҳаракати инобатга олинган ва ҳар бир бурчакка тоза ҳаво етиб боради. Катта лоджиялардан ташқари хонадонларда автомобиллар учун ёпиқ бўлган сояли ҳовлиларга қараган осма балконлар ҳам бор. Ҳовлига машиналар кирмаслиги натижасида аҳоли учун ҳотиржамлик ва болалар учун хавфсизлик таъминланади.
Ўз орзуларига эга мижоз ўзининг барча ғояларини рўёбга чиқариши учун бизнес тоифасидаги хонадонлар таъмирсиз тақдим этилади. Кўчмас мулк ғиштли ички деворлар билан ва сувоқ ҳолида топширилади. Шу билан бирга, хонадонлар энергия тежовчи замонавий деразалар билан жиҳозланади, илиқликни таъминлаш мақсадида эса девелопер икки контурли қозонлар ва иситиш радиаторларини ўрнатади. Темирли кириш эшиги калитини қўлга киритинг ва ниҳоятда шинам ҳаётга қадам босинг!
Оилавий квартал сизнинг бахтли ҳаётингиз учун мукаммал ҳудудга айланади. Бунинг устига, айни дамда майдони катта бўлган хонадонларга 20% гача бўлган улкан чегирмалар тақдим этилмоқда. Шоурумни намойиш қилиш ва орзунгиздаги хонадонни топишга ёрдам бериш учун сизни савдо офисларида кутиб қоламиз!
Greenwich билан шинам ҳаёт оламига шўнғинг!
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11
Сайт: gh.uz/greenwich 
Instagram: @goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
782views0replies
0

Комментарии