Аваллроқ, Марказий банк 2 000 ва 20 000 сўмлик янги купюраларнинг расмини эълон қилгани ва 2021 йил 14 июндан муомалага чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик.
14 июндан бошлаб Марказий банк томонидан 2000 ва 20000 сўмлик купюралар расман муомалага чиқарилди.
Маълумот учун, 20000 сўмлик банкнотнинг ўлчами 147 х 69 мм бўлиб, ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи бўлган туя ва “20000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
Банкнот олд томони чап қисмида ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида милоддан аввалги IV асрда қурилган, XX асрнинг 30-йилларида топилган “QO‘YQIRILGAN QAL’A” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.
Шунингдек, 2000 сўмлик банкнотнинг ўлчами 147 х 69 мм. Унинг олд томони чап қисмида дастлаб милоддан аввалги I асрда қад кўтарган, эрамизнинг IX-X асрларида қайта қурилган “Бухоро арки”нинг кўриниши тасвирланган.