Поиск
RUUZ

Общество

Уч кун ичида Ўзбекистонга Афғонистон учун бўлган 100 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказилди

Гуманитар юк Афғонистонга юборилганига қадар, «Термиз Карго Маркази» терминалида сақланади.

358views0replies
0

БМТ

Қочоқлар масаласи бўйича БМТ агентлиги 15, 16 ва 17 октябрь кунлари Ўзбекистонга Афғонистон учун мўлжалланган гуманитар юкни етказиб берди.
Уч кун ичида ҳозирда Афғонистон аҳолисига қишга тайёргарлик кўриш учун керак бўлаётган 100 тоннадан ортиқ асосий фавқулодда ёрдам буюмлари етказилган. Гуманитар ёрдам Афғонистонга юборилганига қадар, «Термиз Карго Маркази» терминалида сақланади.
Эслатиб ўтамиз, «Термиз Карго Маркази» терминали Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидан икки километрдан камроқ бўлган масофада жойлашган. Терминал жорий йилнинг сентябрь ойида Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун асосий логистика маркази сифатида очилган эди.
358views0replies
0

Комментарии