Олий мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари ўзгартиришлар киритилади.
Бунга кўра, Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига, Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига, Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига, Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига, Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига, Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига ўтказилади.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига, Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига, Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига, Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига, Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига, Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига, Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилади.
Депутутлар томонидан қарор қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенатига юборилди.