Поиск
RUUZ

Политика

Пентагон вакиллари Ўзбекистон билан чегарадаги хавфсизлик масаласи бўйича музокаралар ўтказди

Аввалроқ, Америка ОАВлари Афғонистондан бўладиган хавфнинг олдини олиш учун, АҚШ контртеррористик кучларини Ўзбекистонга жойлаштириши ҳақида ёзган эди.

267views0replies
0

i.err.ee

АҚШ мудофаа вазирининг ёрдамчиси Кристофер Майер Ўзбекистон амалдорлари билан чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм хабар берди.
«Мудофаа вазирининг ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегациянинг ташрифи давомида, Ўзбекистон ҳукумати билан бўлган икки томонлама ҳамкорлик бўйича самарали музокараларда иштирок этиш ва чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишдан хурсандман», - деб ёзган Дэниел Розенблюм ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Аввалроқ, Американинг Politico нашри АҚШ контртеррористик кучларини Ўзбекистонга жойлаштиришни режалаштираётгани ҳақидаги мақолани эълон қилиб, Пентагон вакиллари ушбу мавзуни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.
Лекин, кейинчалик Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка ОАВларининг хабарларига изоҳ берган ҳолда, Афғонистондан бўладиган терроризм хавфи билан курашиш учун, АҚШ қуролли кучларини Ўзбекистонга жойлаштириш масаласи муҳокама этилмаётганини маълум қилган.
267views0replies
0

Комментарии