Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада қудуққа тушган фуқаронинг бошига темир челак тушиб, ҳалок бўлди

Ҳодисага челакнинг арқони узилиб кетгани сабаб бўлган.

922views0replies
0

Фарғонада қудуқни тозалаш мақсадида у ерга тушган фуқаронинг бошига темир челак тушиб кетиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бугун, 17 июнь куни Фарғона тумани Дўстлик МФЙ Нилуфар кўчасидаги уйларнинг бирида 50 метрлик қудуқни тозалаш мақсадида тушган фуқаро С.С.нинг бошига ичида тупроқ тўла темир челак тушиб кетган. Натижада, С.С. воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, уй эгаси С.С. томонидан қудуқни тозалаш ишлари олиб бораётган вақтда, темир челакнинг арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя каскаси борлигига қарамасдан, фуқаро оғир тан жароҳати билан ҳалок бўлган. 
Қайд этилишича, ҳодисани кузатиб турган фуқаро Р.Т. ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушган. Аммо у ҳам қайтиб чиқолмаган. 
Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан белгиланган манзилга етиб борган. Шундан сўнг, қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида 50 метрлик қудуқдан 2 нафар фуқаро олиб чиқилган.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
922views0replies
0

Комментарии