Поиск
RUUZ

Общество

Энди Сенат ва суд мажлислари телеканаллар ҳамда Интернетда жонли эфирга узатилади

Жонли эфирга узатилишлар қачондан бошланиши маълум қилинди.

704views0replies
0

АОКАда “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Маълум бўлишича,  2021 йил 1 декабрдан қуйидаги тадбирлар телеканаллар ва Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади:
• Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);
• Тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлар бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).
Қайд этилишича, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги янги Қонуни лойиҳаси концепцияси ҳам ишлаб чиқилади.
Унга кўра, ҳар йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади.
Мазкур фармонда кўрсатилган қоида ва тартибларнинг бузилиши давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши сифатида баҳоланади.
704views0replies
0

Комментарии