"Сергели блок-пости"да пойтахтга кучли таъсир қилувчи моддалар олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 16 июнь куни соат 04.30 да Янгиҳаёт туманидаги "Сергели блок-пости"да ИИББ ходимлари пойтахтга кирмоқчи бўлган Matiz (давлат рақами 10 М 469 РА) ни тўхтатишган.
Текширув давомида Matiz йўловчиси – Самарқанд вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Н.Т.нинг юкидан иккита полиэтилен пакетга ўралган 600 флакон “Тропикамид” ҳамда 1 118 та таблетка “Регапен” дориси топилиб, холислар гувоҳлигида олиб қўйилган.
Шундан сўнг, процессуал тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, фуқаро Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилган.