• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 июня 2021

Ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган ИИО ва ДСИнинг собиқ мулозими ва ҳокимият вакили ушланди — видео

Самарқанд ва Қаршида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди.

1087
0
Видеодан кадр

ДХХ Матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқандда фуқаро хотинининг номига 2020 йил июлида аукцион орқали Жомбой туманидаги 2 га ер майдонини сотиб олади.   У ерни 2 йилда 1 млрд сўм инвестиция киритиш шарти билан олади. Муқаддам ИИО ва солиқ идораларида раҳбар лавозимларида ишлаган мазкур шахс ушбу ер майдонининг 40 сотихини ҳокимиятдаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, харидор номига ўтказиб бериш учун $19,5 минг талаб қилган. У олдиндан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбирда қўлга олинди. Қарши шаҳрида эса Қарши тумани ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалиги бўлими мутахассиси бошқарувидаги фермер хўжалиги балансидаги 9 га сувли ер майдонини $9,5 мингга сотган вақтида қўлга олинди. Аниқланишича, у муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

1087
0