Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда республикадаги энг баланд Nest One биносининг қурилиши фаол давом этмоқда

7 июнь куни Nest One савдо офисида лойиҳа доирасидаги учинчи пресс-конференция бўлиб ўтди ва унда Озгур Онур Озгювен ва Мурод Назаров сўзга чиқишди.

1381views0replies
0

Конференцияда «Özgüven Mimarlik» директорлар кенгашининг раиси – Озгур Онур Озгювен, ва «Murad Buildings» директорлар кенгашининг раиси – Мурод Назаров спикер бўлишди. Конференцияга Ўзбекистон ва Туркия ОАВ ҳамда давлат тузилмалари вакиллари, йирик бизнес-компаниялар раҳбарлари, таниқли блогер ва инфлюенсерлар таклиф қилинди.
Конференциянинг асосий қисмида бино қурилишининг мамлакат ҳаётига таъсирининг асосий концепцияси муҳокама қилинди, кенг қамровли халқаро Nest One лойиҳасида қўлланилган инновацион ёндашувлар ва дадил ечимлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Лойиҳа асосчисининг сўзларига кўра, Nest One кўп чегарали ва бинонинг эргономик томонини тўлақонли акс эттирадиган қурилишнинг модернизацияланган тизимини ўз ичига олади. Nest One мажмуасининг концепцияси 21 аср стандартларига жавоб берадиган замонавийлик ва максимал қулайлик тушунчаларини ўзида бирлаштиради.
20 ва 7 қаватли бинолар офислар учун, 23 қаватли бино эса Nest One Smart биносидир. Nest One яшаш мажмуаси ва дунёнинг таниқли брендлари жойлашадиган савдо маркази, 7 қаватли кўп функционалли бино ва 51 қаватли яшаш мажмуасидан иборат бўлади. Лойиҳани яратишда фақатгина қулайлик эмас, балки функционал ҳашамат ҳам ҳисобга олинган. Битта хонадон «flex» услубидаги уйга тенглаштирилади. Бу «flex» тизими билан комбинацияланган модификацияланган люкс хонадонлар тизимидир. Резиденциядаги хонадонлар режалари самарали уй яратиш ғояларидан юзага келтирилган. 5 000 квадрат метрдан ортиқ майдонда кинозал, караоке, конференц-заллар ва бошқа жамоат жойлари бўлади.
Лойиҳа концепциясининг ғоявий қисми нимадан иборат?
Кўп функционалли мажмуа лойиҳасининг асоси оддий кўринадиган «матрёшка» тушунчасига асосланган. Классик матрёшка моделида 7та асосий элемент мавжуд. Энг катта матрёшкага ҳар бири, ҳатто энг кичиги ҳам ўзига хос маънога эга яна 6та жойлаштирилган. Сиз ҳатто энг кичкина хонадон эгаси бўлсангиз ҳам, бутун мажмуанинг афзалликлари ва қулайликларидан фойдаланишингиз мумкин бўлади.
Инвестиция лойиҳаси нуқтаи назаридан Nest One қурилиш ишларининг бошиданоқ харидорларига тахминан 40 фоиз фойда келтирадиган анча фойдали шартларни таклиф қилган. Янги реклама кампаниясининг концепциясини ҳисобга олган ҳолда, 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширадиган мижозларга нафақат 25 фоиз чегирма берилади, балки сотиб олинган кўчмас мулк умумий миқдорининг 25 фоизи кешбэк сифатида қайтарилади.
Марказий Осиёдаги иккинчи йирик осмонўпар бино қурилиши тугагандан сўнг шаҳар нимани олади?
«Бизнинг лойиҳамизга оддий бино сифатида қараб бўлмайди. Ўзбекистон оладиган биринчи нарса - бу сезиларли иқтисодий ўсиш, яъни: Nest One лойиҳаси тугагандан сўнг, у кўплаб одамларга турли фаолият соҳаларида бўш иш ўринларини тақдим этади», - деди Nest One лойиҳасининг асосчиларидан бири ва Özgüven Mimarlik директорлар кенгашининг раиси Озгюр Онур Озгювен.
Ўз навбатида, қурилаётган мажмуа инфратузилмаси тўғрисида саволлар берилди.
«Мен ва чет эллик шеригим жаноб Озгювен, техник, логистика ва ташкилий масалаларда кўрсатилаётган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун давлатга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу даражадаги лойиҳани бошлаб, биз томон энг юқори сифат стандартларига жавоб берадиган барча зарур инфратузилмани тақдим этди», - дея таъкидлади деди Nest One лойиҳасининг асосчиларидан бири ва Murad Buildings директорлар кенгашининг раиси Мурод Назаров.
Пандемиянинг оғир шароитлари қурилиш жараёнига таъсир кўрсатдими?
«Пандемия бошланиши билан ҳаёт тўхтагандек бўлди. Лойиҳани амалга ошириш учун 90 фоиз дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган қурилиш материалларидан фойдаланаётганимиз сабабли, масаланинг логистика томони анча қийинлашди. Аммо вақт ўтгач, биз давлат ва Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши билан белгиланган барча карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш жараёнини босқичма-босқич тикладик. Биз учун асосий нарса тезлик эмас, балки сифатдир», - деди Озгюр Озгювен.
Кечки эсда қоларли воқеалардан бири, қуёш ботганда Тошкентнинг ажойиб манзарасини тақдим этадиган 32-қаватга экскурсия қилиш бўлди. Экскурсия давомида лойиҳа асосчилари ҳозирда қурилиш ишлари асосий бино даражасидан 165 метрдан ортиқ баландликда олиб борилаётганлигини айтиб беришди.
Лойиҳанинг «Nest One – масала фақатгина метрлар ҳақида эмас, балки минтақадаги энг юқори стандартларнинг сифати тўғрисида ҳам» деган асосий тамойиллардан бирига асосланиб, қурилишнинг барча босқичлари Ўзбекистоннинг иқлимий хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.
Узоқ вақт давомида Ўзбекистон ўз йўлида максимал баландлиги 16 қават бўлган биноларни кўрган ва бугунги кунда Nest One халқаро лойиҳаси шаҳар аҳолисига янги даврга гувоҳ бўлиш имкониятини бермоқда, ахир биринчи энг катта осмонўпар бино ҳақиқатдан ҳам мамлакатнинг ривожланиш тарихидаги муҳим воқеа ҳисобланади.
Ягона алоқа маркази: 71 200 22 88
Савдо офиси: Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси 1а/1
Мўлжал: Lukoil Uzbekistan офиси
Сайт: nestone.uz
Facebook: @nestone.uz
Instagram: @nestone.uz
YouTube: NEST ONE
TikTok: @nest_one
Реклама ҳуқуқлари асосида
1381views0replies
0

Комментарии