Поиск
RUUZ

Криминал

5 вилоятда ерларни ноқонуний сотётган шахслар қўлга олинди

Ерлар жами $108,5 га сотиб юборилаётганлиги аниқланган.

423views0replies
0

Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ 6 та жиноят иши аниқланган. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази директори “Ўздаверлойиҳа” институтининг Самарқанд филиали ходими ва машина трактор парки раҳбари билан келишган ҳолда, ўзининг турмуш ўртоғи номидаги фермер хўжалигига тегишли ер майдонидан 4 гектарини иссиқхона қуриб, гулчилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига $28 минг талаб қилган.
Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марказ директори хизмат хонасида сўралган пулни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи номига 2020 йилнинг июль ойида электрон-онлайн аукцион орқали Жомбой туманидаги 2 гектар ер майдонини 2 йил муддатда 1 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан бино ва иншоотлар қуриш мажбуриятини олган ҳолда сотиб олган. 
Таъкидланишича, у мазкур ҳудудда қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш фаолиятини йўлга қўйиши лозим бўлган, лекин амалда ҳеч қандай иш бажарилмаган.
Муқаддам ички ишлар ва солиқ идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган мазкур шахс ушбу ер майдонини сотишга ваколати бўлмасада, унинг 40 сотихини хокимиятдаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, харидор номига ўтказиб бериш эвазига $19,5 минг  сўраган. 
У олдиндан $15 минг олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳудди шундай, Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унинг катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлган. 
Фирибгар шахс унга Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига ажратилган 1,41 гектар ер майдонининг 50 сотих қисмини мансабдор танишлари орқали ажратиб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилади ва эвазига $37 минг сўраган.
У сўралган пулдан аванс сифатида $15 минг олган вақтида ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида ҳам ер билан боғлиқ жиноят иши аниқланди.
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг собиқ мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, туманнинг “Қоратепа дашт’’ қишлоғида жойлашган 1 гектар ер майдонини хокимият тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига $29 минг сўраган.
ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у $22 минг ҳамда 58,3 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган бўлишига қарамасдан, ўзининг бошқарувида бўлган фермер хўжалиги балансидаги 9 гектар сувли ер майдонини $9,5 минг сотган вақтида ушланган.
Шунингдек, Навоий вилоятининг Навбахор туманида истиқомат қилувчи икки фуқаро маҳаллий тадбиркор ишончига кириб, унга мазкур туманда фаолият юритувчи хусусий корхонага балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 2,6 гектар ерни ҳамда туман ҳокимлиги захирасида бўлган 4,78 гектар ерни тегишли ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда олиб бериш эвазига 135 млн. сўм талаб қилишган.
ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулдан 100 млн. сўм ҳамда $3 минг олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда 
ДХХ матбуот хизмати
423views0replies
0

Комментарии