Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда 19 ёшли қиз зўрланди — видео

У иш пайтида оёқ-қўли боғланиб, олиб кетилганини айтди.

3294views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанддаги текстиль корхонасида ишловчи 19 ёшли Мадина (исми ўзгартирилган) автомобилда зўрланган. У Zamon дастурига берган интервьюсида ҳодиса қандай рўй берганини гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса тунги навбатчиликда қолган куни, 23 майда соат 23:25 ларда содир бўлган.
Соат 22:00 -23:00 орасида унинг олдига корхона устаси кириб, коридорга чиқишини айтган. Кейин оёқ-қўлини боғлаб, олиб кетилган. Корхонанинг ёнида қурилиши тугалланмаган 9 қаватли бинонинг олдига келтирилган. Унинг бақирмаслиги учун боғлаб қўйилган ва зўрланган. Бироқ, Мадина зўравонларнинг кимлигини очиқламаган. 
“Оилавий шароитимиз озгина оғирроқ. Уйда фақат аям ва мен ишлаймиз. Дадам ва укам ишламайди, ишсиз. Оилага озгина моддий ёрдам қилиш учун ишламоқчи эдим”, - дейди у.
Ҳолат бўйича 28 ёшли А.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан сиртдан қамоқка олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3294views0replies
0

Комментарии