• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 21 июня 2021

Ўзбекистонда ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзгидромет ҳафта давомида қандай ҳарорат бўлишини маълум қилди.

879
0

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади, бу эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишини олдини олади.

Шунингдек, текислик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида эртага, сешанба куни куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари +16…+21 даража, кундуз кунлари +30…+35 даража, жанубда +36…+39 даража атрофида бўлади, бу июнь ойи сўнгги ўн кунлигининг меъёрий ҳарорат қийматларига яқиндир.

Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунлари шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

879
0