Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистонда янги партияни рўйхатга олиш рад этилди

Адлия вазирлиги Ҳидирназар Аллақулов бошчилигидаги “Ҳақиқат ва тараққиёт” партиясини рўйхатдан ўтказишни рад этиш сабабларини маълум қилди.

1840views0replies
0

UzNews.uz

Адлия вазирлиги асосчиси Ҳидирназар Аллақулов бўлган “Ҳақиқат ва тараққиёт” СДПни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ариза ва илова қилинган ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган тартибда икки марта ўрганиб чиқиб, рад этганини маълум қилди.
Вазирлик ўрганиш давомида топширилган ҳужжатлар “Сиёсий партиялар тўғрисида” ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлигини аниқлаган.
Қайд этилишича, партияни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича атиги 9 873 та имзо йиғилган. Қонунчиликда камида 20 минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.
2021 йил 7 апрелдаги аризага 7 675 та (қўшимча 944 та) ва 7 июндаги аризага 1 254 та имзо қўйган фуқароларнинг рўйхатлари илова қилинган. Ўрганиш жараёнида имзолар рўйхатида кўрсатилган шахсларнинг 42 нафари вафот этганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 2 292 нафар фуқаро имзолари партия тузиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда турли сабаблар асосида йиғилганлигини маълум қилиб, имзоларни ҳисобга олмаслик ҳақида вазирликка мурожаат қилган.
Вазирлик “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, ташкилий қўмита тузилган кундан бошлаб узоғи билан уч ой фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгалиги ва белгиланган муддат ўтгандан кейин ташкилий қўмита ўз фаолиятини тугатиши, имзолар йиғиш тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, иқтисод фанлари доктори, профессор Ҳидирназар Аллақулов 2020 йилнинг июнида “Ҳақиқат ва тараққиёт” СДПни тузиш жараёни бошланганини маълум қилганди.
Шунингдек, бир қатор шахслар томонидан партия аъзолари иштирокидаги қатор учрашувлар бузилгани айтилганди.
1840views0replies
0

Комментарии