Поиск
RUUZ

Медицина

Коронавирус: Ўзбекистонда вазият кескинлашмоқда

Зангиотадаги шифохонага келган мурожаатлар сони ҳақида маълумот берилди.

1712views0replies
0

Иллюстрация / Тошкент вилояти ҳокимлиги

ССВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистонда cўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кучайиб бормоқда. COVID-19 туфайли шифохоналарда беморлар сони нисбатан ошиб кетган.
Маълум бўлишича, Зангиота туманида жойлашган 1- ва 2-юқумли касалликлар шифохонасига бўлаётган мурожаатлар сони ошиб, у ерда даволанаётганлар оғир аҳволда эканлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ушбу шифохонага бир кунда 400 га яқин беморлар келмоқда. Шунингдек, шифохонада 36 та реанимация бўлими бўлиб, улардан 34 таси ўта оғир касаллар билан тўлган.
“Oхирги 3-4 кун ичида мурожаатлар сони 2 баравар кўпайган. Улардан шифохонага ётқизилаётган беморлар сони 1,5 бараварга ошган. 13 фоиз касал ўта оғир ҳолатда олиб келинган. Реанимациядаги беморларнинг асосий қисми 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролар. Ушбу беморларнинг вакцина олишга имконияти бўлган. Аммо турли сабабларга кўра, буни рад этишган", – дейди шифохона директори Дониёр Миразимов.
1712views0replies
0

Комментарии