Музработ тумани Дўстлик маҳалласидан ўтган йўлда тунда ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Shacman юк автомобилининг йўлига чиқиб кетган.
Тўқнашув оқибатида Nexia-3'да ёнғин чиққан ва ичида қолиб кетган ҳайдовчи ёниб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Mercedes-Benz юк автомобилининг орқа томонига келиб урилганди. Lacetti ҳайдовчиси шифохонада вафот этганди.
15 июнь куни Жиззах шаҳрида Nexia ҳайдовчиси Shacman юк автомобилининг йўлига чиқиб кетиб, тўқнашув содир қилганди ва ҳодисада ўзи ва бир йўловчи воқеа жойида вафот этганди. Яна икки йўловчи шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.