• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Медицина 22 июня 2021

Ўзбекистонда COVID-19’га қарши бепул эмланувчилар гуруҳи яна кенгайтирилди

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

928
0
ССВ

Республика махсус комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва илмий марказлар олимлари иштирокида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси боғлиқ эпидемиологик вазият ҳамда ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.

Унга кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич давлат бюджети ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, 31 майдан COVID-19’га қарши эмланувчилар гуруҳи рўйхатига хорижга ўқишга борадиган талабалар, ОАВ ходимлари (журналистлар, блогерлар), ёзувчилар ва телерадиокомпания ходимлари киритилганди.

928
0