• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 22 июня 2021

Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётгани рад этилди

Ташқи ишлар вазирлиги Ғарб давлатлари билан тузилган лабораториялардан қандай мақсадларда фойдаланилишини очиқлади.

756
0
Sputnik

Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Ўзбекистоннинг Ғарб давлатлари билан биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланмаганлигини маълум қилди.

Баёнотда бу борада тарқалаётган маълумотлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслиги таъкидланади.

Қайд этилишича, ҳамкорликдаги лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган.

“Ўзбекистон “Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисида”ги конвенция иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди”, - дейилади баёнотда.

Аввалроқ, мамлакатда АҚШнинг махфий биологик лабораториялари борлиги ҳақида хавотирлар айтилганди.

756
0