Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда "тез ёрдам"ни ўтказмаган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди — видео

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳрида икки нафар ЙПХ инспекторлари тез ёрдам машинаси йўлини  тўсиб қўйган.

1877views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ЙПХ ходимлари тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар тарқалган эди. Бунга нисбатан ЙҲХБ томонидан муносабат билдирилган.
ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва  Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Ёшлар фестивали” муносабати билан, Термиз шаҳрининг айрим кўчалари, жумладан “Навбаҳор” кўчасида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. 
Хизматга жалб этилган икки нафар ЙПХ инспекторлари чақирувга асосан ҳаракатланиб борган тез ёрдам автомашинасининг ҳаракатини бир муддат чеклаган.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарган. Шу сабабли, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2021 йил 21 июн кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
1877views0replies
0

Комментарии