Поиск
RUUZ

Политика

‘’Ўзини икки сиёсий кучлардан бири деб кўрсатаётган ‘’Миллий тикланиш” партиясининг дастури пухта асосланмаган’’ — сиёсатшунос

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходими Анвар Эминов президентликка номзодларнинг илгари сўраётган таклифларидаги камчиликларни айтди.

160views0replies
0

Мамлакатимизда президентлик сайловидаги ҳал қилувчи жараёнлардан бўлган сайловолди ташвиқот босқичи якуний паллага кириб бормоқда. Бир ойдан кўпроқ давом этадиган бу босқич сайлов қонунчилиги ва амалиётидаги ижобий ўзгаришларни акс эттириб, сайловларда ўзаро рақобат ва демократик тамойилларнинг кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари таҳлили, номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари иштирокидаги тадбирларда билдирилган турли мулоҳазалар ушбу сайловолди ташвиқоти жараёнинг ижобий жиҳатлари ва йўл қўйилган айрим камчиликлар ҳақида фикр билдириш имконини беради.
Аввало шуни таъкидлаш керакки, сиёсий партиялар ва номзодлар ўз сайловолди дастурларида аҳолининг турли қатламлари манфаатларини имкон даражасида тўла акс эттиришга ҳаракат қилганлари кўринади. Бу албатта тўғри ҳаракат, лекин унинг қай шаклда ифодалангани ҳам муҳимдир. Фикримизча, айнан шу муҳим жиҳатни етарли даражада эътиборга олинмагани айрим номзодларнинг дастурларида бир-бирига ўзаро ўхшаш ва ўзаро боғлиқ бўлган умумий вазифалар жуда кўп учрашига олиб келган.
Бу эса уларнинг бошқа номзодлардан фарқини кўрсатиб турадиган жиҳатлар ҳамда устивор мақсадларини таъкидлаб кўрсатишларига тўсқинлик қилмоқда. Айрим сайловолди дастурларида ўзига хос жиҳатлар ва ғояларнинг камлиги охир-оқибатда номзодларга ўз тарафдорларини кўпайтиришга, сайловчиларга эса ким учун овоз бериш маъқул эканини аниқлашга халақит бермоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси номзоди Нарзулло Обломуродовнинг дастурида “яшил иқтисод”га ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияларга устувор эътибор қаратиш, “яшил” иш ўринларини яратиш сингари яхши таклифлар кўп учрайди. Лекин, бу ташаббусларнинг кўп ҳолларда умумий гаплардан иборат экани тегишли экспертлар ва сайловчиларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Чунки, бугунги кунда муқобил энергияга ўтиш кўплаб ривожланган давлатларда етакчи ҳаракатга айланиб улгурган, уни барча учун керакли эканини қайта-қайта уқтиришга ҳожат йўқ. Қолаверса, кейинги йилларда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида бу соҳада, хусусан, қуёш энергиясини ўзлаштириш йўналишида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани кўпчиликка маълум. Шу сабабли ҳам, бу соҳада аниқ ташаббуслар ва уларни жорий қилиш йўлларига етарли эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўларди.
Масалан, Марказий Фарғона чўли ҳудудида қуёш энергиясини ўзлаштиришга қаратилган манбаларни қуриш ва ишга тушириш борасидаги амалий таклифлар аҳоли зич яшайдиган мазкур ҳудудлардаги кўп сонли сайловчиларнинг ўзига жалб этиши мумкин эди. Ёки йилнинг кўп қисми шамолли бўлган ҳудудларда шамол энергиясидан фойдаланишни йўлга қўйиш масаласида ҳам шундай деб айтиш мумкин. Албатта, бу икки фикр оддий сайловчининг мулоҳазаси сифатида мисол келтирмоқда ва уларнинг қанчалик илмий асосга эга эканлигига аниқлик киритиш ва пухта ишланган режаларни ўз сайловолди дастурида илгари суриш Экологик партия томонидан кўрсатилган номзоднинг тарафдорлари кўпайишига хизмат қилган бўларди.

Бир сўз билан айтганда, ўзини мамлакатдаги етакчи икки сиёсий кучлардан бири деб кўрсатаётган ‘’Миллий тикланиш” партиясининг дастури ҳар томонлама пухта асосланмагани кўриниб турибди.
Сайловчиларни қандай усуллар билан ўз томонига жалб этиш ҳар бир номзод ва унинг жамоаси томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирларининг қанчалик пухта режалаштирилганига боғлиқ. ‘’Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас’’, деган мақол бежиз айтилмаган. Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам ушбу ҳикматнинг тўғрилигини кўрсатади. Чет мамлакатларда сайлов кампаниясининг муваффақияти кўп жиҳатдан сайлов штаби, партия таҳлилчилари ишни қандай ташкил этганига боғлиқ бўлади. Хорижий давлатлардаги барча сиёсий партиялар сайловчиларнинг мақсад ва интилишларини кузатиб борувчи ўз таҳлилий марказлари ҳамда ижтимоий тадқиқотлар гуруҳларига эга. Афсуски, биздаги айрим партиялар томонидан бу йўналишдаги ишлар ҳозирча етарли йўлга қўйилмагани кузатилмоқда.
Анвар Эминов — Адлия вазирлиги ҳузуридаги  Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходими
160views0replies
0

Комментарии