Поиск
RUUZ

Экономика

Ноябрь ойидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлиги 35 фоизга кўтарилади

Президентнинг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

438views0replies
0

UzNews.uz

Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Шунингдек, фармонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифасини туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказиш назарда тутилган.
Шу билан бир қаторда, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармасини ташкил этилади.
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари бўлади:
- фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари
- халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар
- ҳомийлик маблағлари
Масъул шахсларга туман (шаҳар) ҳокимликларига тегишли бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фойдаланиб келинган бино ҳамда иншоотлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминлашга кўрсатма берилган.
Бундан ташқари, 2021 йилда барча маҳалла фуқаролар йиғинларига зарур канцелярия маҳсулотлари хариди учун, Молия вазирлиги томонидан 9,2 млрд сўм маблағ ажратилади.
438views0replies
0

Комментарии