• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 июня 2021

Тошкент вилоятида шифокорларга "субботник" қилдирилди

Тозалаш ишларига мажбурий олиб чиқилгани тасдиқлангач, мутасадди жаримага тортилди.

923
0
Видеодан кадр

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникасининг 7 нафар ходими поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этилган.

Ҳолат бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Мажбурий меҳнатга йўл қўйган раҳбарга нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1 қисмига асосан БҲМнинг 50 баробари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдирган мутасадди жаримага тортилгани ҳақида хабар берган эдик.

923
0