Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 2021-2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси аниқ бўлди

Бу йил хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қўшича 2 000 та давлат гранти ажратилади.

1171views0replies
0

ТВИИББ

2021-2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қарорга кўра, 
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича 157 755 нафар:
Бунда,
- кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
- кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;
в) филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар абитуриентларни қабул қилиниши тасдиқланди.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) узайтирилди. Бунда, қабул қилиш ЯИДХ портали ҳамда ДТМнинг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Шунингдек, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 2 000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Самарқанд вилояти Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда таълим тизимида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш мақсадида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида педагогика йўналишлари бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан мазкур туман учун қўшимча 100 та давлат гранти асосидаги мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Қайд этилишича, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
Аввалроқ, бакалавриат ва магистратура имтиҳонларини жонли эфирда кузатишни таъминлайдиган imtihon.uz веб-платформаси ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.
1171views0replies
0

Комментарии