“Гиёҳвандликка қарши курашиш” ойлиги доирасида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди.
Хусусан, Тошкент туманида сурхондарёлик 25 ёшли йигитнинг автомобилида 5 кг опий борлиги аниқланди. Ўрта Чирчиқ туманида эса бекободлик 30 ва 31 ёшли фуқаролар 492 гр гашишни 50 млн сўмга сотаётганида ушланди.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида Cobalt автомобили тўхтатилганида, сурхондарёлик 34 ёшли йўловчида 3 кг 363 грамм опий борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолатларнинг барчасида наркотик моддалар Тожикистон орқали контрабанда йўли билан олиб ўтилган.
Айни пайтда уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятида гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди — видео
Наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.
785views0replies
785views0replies