• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 июня 2021

Энди Мисрнинг “Ал-Азҳар” университетида ўқимоқчи бўлган ўзбекистонликлар тегишли тавсия олишлари шарт

Дин ишлари бўйича қўмита бу йилги қабул қачондан бошланиши ва қандай ҳужжатлар топширилишини маълум қилди.

1107
0
Иллюстрация

Мисрнинг “Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқишни истаган Ўзбекистон фуқаролари Маслаҳат кенгашига ҳужжат топширади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, “Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш бўйича мурожаатлар жорий йил учун 25 июндан – 15 июльгача қабул қилинади. 

Келаси йилги қабул муддати йил давомида, 2021 йил 1 августдан 2022 йил йил 30 июнгача Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

“Ал-Азҳар”да ўқиш ниятида бўлганлар қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини топширади:

—  Ариза (намуна бўйича);

—  Фуқаролик паспорти ёки ID-карта нусхаси;

—  Умумий ўрта таълим (11-синф негизида шаҳодатнома, аттестат), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

—  Фуқаронинг шахсий маълумотномаси (намуна бўйича намуна тўлдириш шакли) ва таржимаи ҳоли (эркин шаклда). 

Номзодларнинг мурожаатлари Маслаҳат кенгаши Ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 16-30 июль кунлари кўриб чиқилади ҳамда Ишчи гуруҳи билан ўтказилган суҳбат натижасига кўра “Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқишга тавсия этилган фуқаролар рўйхати тавсия хати асосида “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясининг электрон манзилига юборилади.

1107
0