Поиск
RUUZ

Медицина

Ўзбек-хитой вакцинаси "ҳиндча" штаммдан ҳимоя қила олиши ўрганилмоқда

Мазкур вакцина COVID-19'нинг "африканча" ва "британча" штаммларини ҳимоя қила олиши маълум қилинди.

466views0replies
0

ССВ

Инновацион ривожланиш вазири академик Иброҳим Абдураҳмонов Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси раиси Ли Ван Жун ва профессор Чен Фан Гу билан мулоқот ўтказган бўлиб, унда ўзбек-хитой — ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг коронавируснинг турли вариантларига қарши ҳимояси тўғрисида олинган илмий натижалари мухокама қилинди.
Қайд этилишича, текширув натижалари ҳақида иккита илмий мақола тайёрланди.
Унга кўра, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси COVID-19'нинг айни вақтда дунёда тарқалган "африканча" (501Y.V2) ва "британча" (D614G) вариантларидан ҳимоя қила олишини тасдиқламоқда.
Мулоқот давомида ҳозирда олимлар Ҳиндистондан тарқалган дельта-вариант устида ҳам тадқиқотлар олиб бораётганлари, бу ҳақда мақола ҳали чоп этилмагани, аммо натижалар ижобий бўлаётгани ҳақида фикр алмашилди. Лаборатория текширувлари вакцинацияланган одам зардоби ҳам, ҳайвонлар зардоби ҳам дельта вариантга қарши ҳимояланганини намоён этган. Айни пайтда маълумотлар таснифланмоқда ва мақола яқин кунларда чоп этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда COVID-19'нинг "ҳиндча" штамми аниқлангани ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги UzNews.uz'га хабар берган эди.
466views0replies
0

Комментарии