• 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 24 июн 2021

Самарқандда мастлигида бегона қизга шилқимлик қилган эркакга маъмурий қамоқ берилди

Йигитнинг вазиятдан бехабар қариндошлари ИИБ биносида жанжал кўтарган.

1852
0
Самарқанд вилояти ИИБ

19 июнь куни Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги “Мирбозор” бозорида фуқаро С.Д. маст ҳолатда нотаниш У.У. исмли қизнинг қўлидан тортиб, унга нисбатан шилқимлик қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

У.У. Нарпай тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, С.Д. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг 23 июндаги қарорига асосан, С.Д. МЖтКнинг 183-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шундан сўнг, С.Д.нинг яқинлари туман ИИБга бориб, норозиликларини билдиришган. Ҳолат С.Д.нинг яқинларига тушунтириб берилганидан сўнг, фуқаролар уйларига кетишган.

1852
0