Поиск
RUUZ

Общество

Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибини синовдан ўтказиш жараёни бошланди — фото

Текширув машғулотлари Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда ҳаво кучларининг бўлинмаларида ўтказилмоқда.

13495views120replies
0

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Қайд этилишича, мудофаа вазири раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳарбий қисм ва бўлинмаларида шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, "Ангрен" ва "Термиз" умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Бунда, ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Тактик ўқувлар давомида "тревога" сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади.
Таъкидланишича, шартли душманнинг эҳтимолий жойлашган ҳудуди аниқланиб, кейинчалик улар томонидан олиб борилиши мумкин бўлган фаол ҳаракатларни бартараф этиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга авиация ҳамда артиллерия бўлинмаларининг куч воситалари ва миномётчилар батареяси томонидан зарбалар берилади.
13495views120replies
0

Комментарии