Диджей Дэвид Гетта 4 май куни TBRG Openʼ21 платформаси билан ҳамкорлиги доирасида ўзининг янги Get Together синглини тақдим қилди. Трекнинг тўлиқ шакли 7 май куни чиқди ва у мусиқа кучи ва одамлар билан бирлашиш учун бағишланган TBRG Open лойиҳасининг бешинчи нашри бўлди.
Ушбу коллаборация доирасида Ўзбекистон, Болгария, Хитой, Непал ва Ҳиндистондан бўлган мусиқачилар диджей Дэвид Геттанинг Get Together синглининг ритми остида турли жанрлардаги мусиқаларни яратишади.
TBRG Open лойиҳаси турли маданиятдаги одамларни мусиқа остида бирлаштиришга, уларда қизиқиш уйғотишга ва янги имкониятларни очишга ундашга интилади.
TBRG Open лойиҳаси 2017 йилда ишга туширилганидан буён The Chainsmokers, Major Lazer, Clean Bandit, Diplo ва MØ каби артистлар билан бутун дунё бўйлаб мусиқа ишқибозларини бирлаштирадиган хитлар яратиш устида ишлаган.
– TBRG Open мусиқадан одамларни бирлаштириш учун фойдаланиши қанчалик муҳим деб ҳисоблайсиз?
Рақс мусиқаси доимо қувонч, муҳаббат, ҳурмат, эркинлик ва хилма-хилликни тақдим этган. Бутун ҳаётим давомида ҳам продюсер сифатида, ҳам чиқишларим ёрдамида одамларни ўз мусиқаларим билан бирлаштиришга ҳаракат қилганман. TBRG Open платформаси томонидан бундай ишлар қилинаётганини ажойиб деб ўйлайман. Бренд фақатгина маҳсулот сотувига эътибор қаратмасдан, дунё учун яхшилик қилаётгани ва мен бунинг бир қисми эканлигимдан хурсандман.
– Бошқа давлатлардан бўлган мусиқачиларнинг ишларига муносабатингиз қандай?
Турли давлат ва маданиятдаги одамлар билан ишлаш ғояси менга ёқади. Бутун ҳаётим давомида артист, диджей, продюсер, поп-юлдузлар билан ишлаганман ва бу менга жуда ёқади. Ишончим комил, дунё биз нимадир ўрганишимиз мумкин бўлган иқтидорли инсонларга бой.
Ҳозир карьерамда шундай босқички, мен атрофимга яхши мусиқа ёзишга қобилияти бўлган ва ушбу йўналишда энди иш бошлаётган мусиқачиларни йиғишга ҳаракат қиляпман. Мен уларга кўп нарсаларни ўргатишим, улар эса менга мусиқага бўлган анча замонавийроқ қарашларини кўрсатишлари мумкин.
– Сизнинг Get Together мусиқангизга ремикс қиладиган ўзбек артисти ҳақида нима деб ўйлайсиз?
Ўзбек мусиқачиси трек билан нима қилиши менга жуда қизиқарли. Тўғрисини айтсам, мен Ўзбекистон мусиқаси ҳақида унча кўп нарса билмайман, лекин, менинг мусиқамни қандай қилиб интерпретация қилишларини кўриш ва бу ҳақда кўпроқ билишга сабрим етмаяпти.
– Сиз олдин ишлаб кўрмаган турли асбоб ва мелодиялар билан ишлашга қандай қарайсиз?
Мен электрон мусиқа билан ишлашга ихтисослашганман ва акустик асбоблар билан ишлашдан фарқ қиладиган синтезаторлар билан кўп вақт ўтказаман. Баъзан агар фойдаланиш керак бўлса, филармоник оркестр билан ҳам мусиқа яратаман.
Келажакда шуғулланишни истаётган нарсам – бу саҳнада камдан-кам эшитадиган анча ҳақиқий мусиқа билан ишлашга уриниб кўришдир. Бу соҳада ҳали кўп нарсаларни қилишим керак!
Ижодимда ҳали кўп ишлатилмаган иккита нарса бор деб ҳисоблайман: Биринчиси - бу турли маданиятдаги асбоблардан фойдаланиш, ва ишончим комил, Ўзбекистондаги мусиқачилар мен олдин эшитмаган ва ҳатто кўрмаган асбоблардан фойдаланишади. Иккинчиси - бу айрим давлатлар бошқа ўлчовларга эгалигидир. Буни тушунтириб бериш бироз қийин, айтайлик, Европа ва Америкада мусиқа ноталар орасида маълум бир масофаларда ишлатилади. Айрим мамлакатларда эса бошқа масофалардан фойдаланилади ва бу шуни англатадики, агар сизда 12та нота бўлса, уларда, масалан, 16та нота бўлади.
Мен буни жуда қизиқарли деб ўйлайман ва ҳозирда мусиқанинг ушбу соҳасини ўрганиш босқичидаман. Арабча, лўлича, японча гаммалар. Бизнинг қулоқларимиз маълум бир ноталарга дастурлаштирилган, лекин, биз фақатгина бошқа маданиятлардан эмас, балки ҳар бир мамлакатда фарқ қиладиган мусиқа стандартларидан ҳам янги нарсаларни ўрганишимиз мумкин.
– TBRG Open лойиҳаси учун шу йили ёзган қўшиғингиз ҳақида айтиб беринг. Уни яратишга сизни нима илҳомлантирди?
80 йиллар охирида мен ҳали ўсмир эдим ва фанк жанридаги мусиқа шайдоси бўлганман. Ушбу жанр доимо юрагимда бўлган ва мен ким бўлганлигимнинг ҳам тимсоли бўлган бўлиши мумкин. Бу маданиятимнинг катта қисмини ташкил қилади. Илҳом айнан шундан келган. Мен хаус-мусиқа ҳиссини 80 йилларнинг фанк-мусиқаси муҳити билан бирлаштириб кўришни хоҳлаган эдим.
– Ушбу йўналишда энди иш бошлаётган Марказий Осиёдаги мусиқачиларга қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?
Мен битта нарсани тушуниш муҳим деб ўйлайман. Мусиқа шу қадар сирлики, агар мусиқа билан шуғулланувчи оила фарзанди бўлмасангиз, уни ўрганиш жуда қийиндек кўринади. Мен ўзим мусиқачилар оиласидан эмасман. Агар мусиқани яхши кўрсангиз ва ўзингизни мусиқага бағишлашга тайёр бўлсангиз, сиз барчасига эриша оласиз!
Кўплаб мусиқачиларда туғма қобилият бор деб ҳисоблайман. Лекин, ушбу қобилиятни ҳар қандай инсон меҳнат ва ижод билан ўзида ривожлантириши мумкин. Баъзан бу жуда қийин бўлиши мумкин, лекин, шуни айтишим мумкинки, сиз буни эплай оласиз!
– Бўлғуси лойиҳаларингиз ҳақида айтиб беринг.
Охирги йил давомида мен уйда ҳар куни мусиқа билан шуғулландим. Яқин орада кўплаб янги трекларимни тинглашингиз мумкин бўлади. Бир нечта ёқимли ва чиройли қўшиқларни яратишни жуда ҳам истаяпман.
Бу йил мен дўстим Morten билан бирга Future Rave лойиҳаси устида кўп ишладим. Лекин, ҳозирда RAYE ва Joel Corry билан кўпроқ хаус-мусиқага тегишли бўлган BED ёзуви устида ишлаяпман. Ҳозир одамларга айнан шу керак деб ўйлайман.
– Яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиряпсизми?
Умид қиламанки, тез орада мамлакатингизга бора оламан ва ушбу ҳамкорлик натижасини кўришни сабрсизлик билан кутяпман. Сизларга муҳаббат йўллайман ва келинг, бирга рақс тушайлик!
Кўпроқ маълумот олиш учун лойиҳанинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг:
Facebook: @TBRGOpen.uz
Instagram:@tbrgopenuzРеклама ҳуқуқлари асосида