Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

498views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, қўшни Қозоғистондан совуқ атмосфера фронти ўтиши ҳисобига Ўзбекистонда ҳудудида ҳарорат бироз пасаяди. Куннинг ўртасига келиб ҳаво +32...+35 даражагача исийди. Кун давомида текислик ҳудудларда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида кечга томон момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари +16...+21 даражани, кундуз кунлари +35...+38 даражани, шимол ва жанубда баъзи жойларда +40 даражагача иссиқни ташкил этади. Бундай қийматлар ўртача-иқлимий меъёрдан 2-4 даражага кўп бўлади. Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шанба куни кечга томон Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Бугун ва эртага республиканинг айрим туманларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
498views0replies
0

Комментарии