• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 июня 2021

Тошкентга киришга қўйилган чеклов кимларга нисбатан қўлланилмайди?

ССВ қўшни вилоятлардан автотранспорт орқали пойтахтга киришга қўйилган чеклов бўйича маълумот берди.

2086
0
Тошкент шаҳар ИИББ

28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди

Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:

—  Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

—  Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

—  даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

—  Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

—  Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

—  Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

—  барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

—  соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

2086
0