Жорий йилнинг 12 июнь куни UzAuto Motors АЖнинг Асака шаҳридаги заводига етказилган 2 000 дан ортиқ Chevrolet Nexia автомобилини кузов қисмларини ишлаб чиқарилишига етадиган пўлат листлар талон-торож қилинди. Бу ҳақда UzAuto Motors АЖнинг Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Россиянинг "Северсталь" компаниясининг юк вагонлари заводга кириш пайтида кўрикдан ўтказилди.
Текширувда вагондаги юклардан бирининг қадоғи бузилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан UzAuto Motors АЖ томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, вагонга ортилган пўлат листларнинг бир қисми компанияга етиб келгунига қадар, номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги аниқланди.
Ишлаб чиқариш стандартларига кўра, ушбу талон-торож қилинган пўлат листлар меъёр сарфига мувофиқ, мазкур хомашёлар 2 030 та Nexia-3, 871 та Gentra ёки 970 та Labo автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган бўларди.
Ушбу ҳодиса юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасида тўпланган барча материаллар айбдор шахсларни аниқлаш учун ҳамда юклар ташилишида уларнинг хавфсизлиги ва самарали қўриқланишига масъул бўлган ИИВнинг транспортда ҳавфсизликни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг хизмат вазифаларини қонуний бажарганлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Транспорт прокуратурасига юборилди.