Поиск
RUUZ

Спорт

46 ёшли Оксана Чусовитина Жаҳон кубоги ғолибаси бўлди

Саккизинчи марта ёзги Олимпиадада қатнашадиган спортчи таяниб сакраш бўйича энг юқори баллни олди.

641views0replies
0

dohagym.com

Доха шаҳрида ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида Оксана Чусовитина навбатдаги ғалабасини қўлга киритди, дея хабар берди Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати.  
Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ўзбекистонлик спортчининг таяниб сакраш йўналишидаги ижроси ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди.
Жаҳон кубоги, Доха.
Таяниб сакраш, аёллар:
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.066
2. Девилар Колин (Франция) – 13.966
3. Таман Нэнси (Миср) – 13.366.
“Aгар менга қараб спортдаги фаолиятини узайтиришга қарор қилган бошқа бир ёки икки аёл спортчи учун намуна бўлсам, мен учун бу катта шараф”, - дейди Оксана Чусовитина.
Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасидан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилганди.
641views0replies
0

Комментарии