24 июнь куни соат 19:27 ларда Андижон вилояти Избоскан туманида 13 ёшли болани поезд вагони устига чиқиши натижасида юқори кучланишли электр токи урди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган текширувга кўра, бўш вагонлар устига чиққан, Избоскан тумани Пайтуғ шаҳар "А.Темур" МФЙда яшовчи 2008 йилда туғилган Ч.Т. эканлиги ва уни ўз эҳтиётсизлиги оқибатида юқори кучланишли электр токи урганлиги аниқланди.
Ч.Т. га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, Пайтуғ туман тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.