Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида ППХ ходими ўзини-ўзи отиб ўлдирди — видео

Ўлимидан олдин ички ишлар идоралари ходими акаси ва онасига қўнғироқ қилиб, нега бундай қилиши сабабини айтган.

6814views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 27 июнь соат тахминан 13:00 ларда Ангрен шаҳар ИИБ ППХ ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими сафдор 1987 йилда туғилган  Бобомирзаев Бекзод Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган "ПМ" табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган.
Натижада, сафдор Б. Бобомирзаев олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.
Унинг акаси ижтимоий тармоқлар орқали укасига босим бўлаётганлиги туфайли ИИБ биносида ўзини отиб ўлдирганини айтди
Маълум бўлишича, Бобомирзаевга инспекцияда ишлайдиган Акмал исмли шахс босим ўтказиб, ундан бир ҳафтадан бери пул сўраб келган ва қўлидан гувоҳномаси ҳамда телефонини тортиб олган. Бунга чидай олмаган ППХ ходими ўзига суиқасд қилиш олдидан акасига қўнғироқ қилиб, онаси ва барчадан розилик сўраб, ўзини-ўзи бўлимда отиб ўлдирган.
Ўз жонига қасд қилиш сабаблари ИИБ ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.
6814views0replies
0

Комментарии