Бухоро муҳандислик технология институти факультет декани ўринбосари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пора билан қўлга тушди.
У 1-босқич талабаси Х.га ваколатли танишлари орқали ўқишини 500 АҚШ долларига кундузги бўлимдан сиртқи бўлимга кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.