Поиск
RUUZ

Реклама

Испания эстетикаси: PORCELANOSA шоурумининг очилиши

10 июнь куни Тошкентда расмий PORCELANOSA шоурумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

713views0replies
0

PORCELANOSA Grupo брендлари бугунги кунда сантехника воситаларидан тортиб, технологик материаллар ва илғор архитектура учун замонавий қурилиш ечимларигача турли маҳсулотларни таклиф этади.
Ушбу тадбир Ўзбекистондаги интерьер дизайни соҳаси учун муҳим воқеа бўлди.
Июнь оқшомида шоурум олдидаги ёзги майдончада ҳашаматли қизил гилам ёйилди. Испан мусиқаси, гулларнинг ҳавога кўтарилган хушбўй ҳиди ва байрам ҳисси ташриф буюрган меҳмонларни ҳайратга солди.
Очилиш маросимига етакчи интерьер дизайнерлари, пойтахт архитекторлари ва бизнес-уюшмалар вакиллари таклиф этилди.
Тақдимотдан олдин меҳмонларни енгил фуршет кутаётган эди, шу билан бир вақтда, меҳмонлар испан инструментал гуруҳининг чиқишларидан баҳраманд бўлишди. Ундан сўнг темпераментли Фламенко ўзининг нозик нафислиги билан меҳмонларни ўзига жалб қилди.
PORCELANOSA Grupo тарихи 1973 йилда, Испаниянинг Вильярреаль шаҳрида, бир неча ўн йилликлар ичида катта бир компаниялар холдингига айланиб улгурган кичик оилавий бизнесдан бошланган.
Ҳозирги кунда PORCELANOSA Grupo Porcelanosa, L’ac, Urbatek, Noken, Krion, Gamadecor ва Butech каби брендлар эгасидир.
PORCELANOSA Grupo юқори сифатли плиткалар, сантехника ва премиум ҳаммом мебеллари ишлаб чиқарувчиси сифатида нафақат Испанияда таниқли бўлди. Дунё бўйлаб 1000дан ортиқ PORCELANOSA шоурумлари тақдим этилган.
Бренднинг ўзига хос хусусияти унинг инновацион дизайнидадир. PORCELANOSA тўпламлари нафақат анъанавий керамик плиткалар, балки, ноёб, табиий материалларнинг нақшларини нафис такрорлаш, бетакрор нақшлар келтириб чиқарадиган қўл ишидир.
PORCELANOSA брендини ажратиб турадиган иккинчи хусусияти — унинг юқори сифатидир, бунинг натижасида маҳсулотлар узоқ йиллар хизмат қилади.
Монолит кенг форматли керамогранит буюмлари алоҳида эътиборга лойиқ, у ностандарт дизайн лойиҳаларини яратиш учун чексиз имкониятларни очиб беради.
PORCELANOSA замонавий архитектура учун тенденцияларни белгилайди, ўз технологияларини ва инновацион ечимларини ишлаб чиқади.
Холдинг шоурумлари Италия, Франция, Германия, Буюк Британия ва дунёнинг бошқа мамлакатларида, энди эса серқуёш Ўзбекистонда ҳам мавжуд.
Бренд тақдимотидан сўнг, PORCELANOSA Grupo'нинг испаниялик вакиллари томонидан табрик нутқи сўзланди. Тадбирда Испания Қироллигининг Бош консули иштирок этди.
Меҳмонлар оқшомнинг кульминацион лаҳзасини интизорлик билан кутишди: оташинлар янграб, атлас тасма кесилган заҳоти PORCELANOSA Тошкент шоуруми биринчи меҳмонлар учун қизил атиргул барглари сочилган гилам билан тантанали равишда ўз эшикларини очди.
Кечанинг расмий қисми якунлаганидан сўнг, меҳмонлар кўргазма залига йўл олдилар, у ерда бир финжон эспрессо ичиб, PORCELANOSA'нинг эксклюзив тўпламлари билан танишишди.
Очилишнинг энг диққатга сазовор қисми арт-перформанc бўлиб, унда меҳмонлар ванна хоналарнинг интерьерини амалда кўришлари мумкин бўлди.
Шубҳасиз, PORCELANOSA сингари катта бренднинг пайдо бўлиши Ўзбекистонда интерьер дизайнини ривожлантиришга янги йўналиш беради!
Алоқа учун рақам: +998 71 205 05 25
Реклама ҳуқуқлари асосида
713views0replies
0

Комментарии