Поиск
RUUZ

Криминал

ОТМга киритиш учун $4 минг сўраган ўқитувчи ушланди

У танишлари орқали абитуриентни Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритишни ваъда қилган.

759views0replies
0

Прокуратура департаменти

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида мактаб ўқитувчиси Ш.Д. фирибгарлик йўли билан пул олганида қўлга олинди.
Аниқланишича, у М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини 4 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Ўқитувчи сўралган пулнинг $2 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, талабага ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган “замдекан” ушланганди.
759views0replies
0

Комментарии