• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 30 июня 2021

Тошкентда Lacetti катта тезликда бетон симёғочга урилди

Бетон симёғоч йиқилиб, унинг парчалари йўлнинг нариги томонидаги Spark’ка тегди.

30 июня 2021
848
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lacetti катта тезликда бетон симёғочга урилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Тошкент ҳалқа йўли "Туркистон'' кафеси қаршисида ҳайдовчи Lacetti'ни катта тезликда бошқараётиб, пиёдалар ўтиш йўлагидаги пиёдаларни уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган.

Кескин бурилиш оқибатида, автомобиль аввал пиёдалар белгисига, сўнг бетон симёғочга бориб урилган. 

Натижада, бетон симёғочнинг парчалари йўлнинг нариги томонидан ҳаракатланиб келаётган Spark’га теккан.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30 июня 2021
848
0